Ўзбекистон | 10:03 / 29.06.2020
34472
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 8 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 83 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 29 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8031 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 47 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 32 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 18 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 14 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Жиззах вилоятида (барчаси аҳоли орасида) аниқланган», дейилади хабарда.

28 июнь куни жами 266та янги ҳолат аниқланди. Шунингдек, Тошкент ва Қашқадарёда жами 81 бемор соғайиб, шу вақтгача касалликдан тузалиб чиққанлар сони 5329 нафарга етди.

Айни вақтда шифохоналарда 2680 бемор даволанмоқда, улардан 19 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид