10:00 / 21.09.2020
23626

Паркент тумани ҳокимлигидаги ҳолат юзасидан Бош прокуратурага сўровнома юборилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказишни сўраб Бош прокуратурага сўровнома юборди.  

Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокимлиги томонидан Mega Karer МЧЖдан “Каптива” русумли автомобиль 260 млн. сўмга сотиб олингани, сотувчи ва сотиб олувчи мансабдор шахс яқин қариндошлик алоқаларига эга экани ҳақида маълумот тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳақиқатдан ҳам Паркент тумани ҳокимлиги “Каптива” автомобили харид қилган ва воситачи корхона таъсисчиларидан бири туман ҳокимининг ўғли эканлигини тасдиқлаган.  

Юқоридаги ҳаракатларда давлат ҳокимияти вакилининг ўз мансабидан фойдаланган ҳолда коррупцияга йўл қўйиш аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказишни сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига сўровнома юборди.  

Ҳолат юзасидан ОАВ ва кенг жамоатчиликка батафсил маълумот берилади, дейилади Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабарида. 

Top