Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 10:02 / 23.11.2020
12462
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда иссиқлик таъминотида яна бир авария ҳолати юз берди
Тошкентда иссиқлик таъминотида навбатдаги авария ҳолати юзага келди. Бу ҳақда Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек тумани ТТЗ-2 мавзесидаги қозонхонада авария ҳолати юзага келган. Шу сабабли қатор манзилларда вақтинча иссиқлик таъминоти узилади.
Манзиллар:
- ТТЗ-2 мавзеси - кўп қаватли 1, 2, 7, 8 ва 9 уйлар, 5-ётоқхона;
- Зиёли кўчаси - кўп қаватли 1, 3, 5 уйлар;
- Буюк Ипак йўли кўчаси - кўп қаватли 469, 471, 473, 475, 477 ва 479 уйлар, 504-сонли мактабгача таълим ташкилоти, 248-мактаб, 6-оилавий поликлиника.
- Аварияни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотлар иш олиб бораётгани, бугун соат 16:00да иссиқлик таъминоти аҳолига етказилиши айтилади.
Мавзуга оид
11:44 / 10.12.2025
Тошкентнинг икки туманида электр таъминотида узилиш рўй берди
08:25 / 18.11.2025
Тошкентда қабристон ҳудудида ёнғин содир бўлди
08:50 / 06.11.2025
Мирзо Улуғбек туманида Ниҳол кўчаси бўйлаб ҳаракат вақтинча чекланади
08:35 / 01.11.2025