Ўзбекистон | 14:08 / 22.12.2020
23939
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи тайинланди 

Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Сирожиддин Раҳмонович Қодиров Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади.

Сирожиддин Қодиров шу вақтга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг Ижод мактаблари билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

21 декабр куни СамарқандСурхондарё ва Наманган вилоятларида ҳам халқ таълими бошқармаларига янги раҳбарлар тайинлангани хабар қилинганди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид