12:02 / 22.12.2020
5540
Наманган вилоят халқ таълими бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг 2020 йил 18 декабрдаги буйруғи билан Рустамжон Исроилов Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Рустамжон Исроилов 1962 йилда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 1988 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини 1988 йилда Андижон  пахтачилик  институти қишлоқ хўжалиги иқтисоди ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш кафедраси ассистентлигидан бошлаган. 

1989-2018 йилларда Ўрта Осиё  қишлоқ хўжалиги иқтисоди илмий-текшириш институти аспиранти, Андижон қишлоқ хўжалиги институти катта ўқитувчиси, кафедра мудири, Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти иқтисод факултети декани, иқтисодиёт ва  тадбиркорлик ишлари бўйича проректори, ўқув ишлари бўйича  проректори, Наманган вилояти ҳокимлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи, Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректор вазифасини бажарувчиси ҳамда молия ва иқтисод ишлари бўйича проректор вазифаларида фаолият юритган.

2018 йилдан ҳозирга қадар Наманган муҳандислик-технология институтининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаб келаётганди.

21 декабр куни Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида ҳам халқ таълими бошқармаларига янги раҳбарлар тайинлангани хабар қилинганди.

Top