Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда юк машинаси ёниб кетди
Андижон вилояти Пахтаобод туманида юк машинаси ёниб кетган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 9 июнь куни соат 10:50 ларда, ҳайдовчи У.А. «ГАЗ-53» русумли юк машинасида Андижон вилояти, Пахтаобод тумани, Серсув кўчасида ҳаракатланиб кетаётганда двигатель қисмида қисқа туташув келиб чиққан. Ҳайдовчи ҳодисани пайқаб, машинани тўхтатган. Шундан сўнг, машинада ёнғин келиб чиққан.

Қайд этилишича, ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ёнғин оқибатида юк машинасининг двигателига жиддий зарар етган. Унинг салон қисмлари тўлиқ ёниб кетган.
Таъкидланишича, мазкур ҳодиса юзасидан Пахтаобод тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабаблари ўрганилмоқда.
Мавзуга оид
19:38 / 04.12.2025
Андижон тиббиёт институти талабаларига ижара компенсацияси нега бекор қилинди?
09:34 / 04.12.2025
Тошкентда йўлларни ифлослаган юк машиналари бўйича рейдлар кучайтирилди
18:36 / 03.12.2025
“Экологик” рейдлар: Андижонда сомса ёпиладиган тандирлар бузиб ташланди
12:56 / 01.12.2025