Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда 3500 доллар эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган фирибгар ушланди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида фуқаролардан бирининг фарзандини 3500 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган фирибгар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ Ғаллаорол тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ў.нинг ишончига кириб фирибгарлик қилган фуқаро И.И. ушланган.
Қайд этилишича, у Ў.нинг фарзандини Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 500 доллар олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Жиззахда ҳоким қарорининг иловасини қалбакилаштириш эвазига пора талаб қилган фуқаролар қўлга олинди
Мавзуга оид
22:21 / 02.12.2025
Европа дипломатияси собиқ раҳбари Федерика Могерини қўлга олинди
15:55 / 02.12.2025
Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
15:20 / 02.12.2025
Президент Жиззахда янги тиббиёт кластерининг дастлабки босқичи билан танишди
11:04 / 02.12.2025