12:13 / 09.10.2021
2302

Ургутда героин ва опий олиб кетаётган шахс ушланди

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Самарқанд вилояти Ургут туманида героин ҳамда опий гиёҳванд моддалари ва кичик электрон тарози олиб кетаётган шахс ушланган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 2 октябр куни Самарқанд вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Ургут тумани ҳудудида тадбир ўтказилган. Тадбирда Ургут тумани Сариқтепа маҳалласида ҳаракатланиб кетаётган Cobalt ходимларда шубҳа уйғотган ва мазкур машина текшириш учун туман ИИБ биносига олиб келинган.

Сўнг Cobalt ҳайдовчиси, Самарқанд шаҳар Жалолиддин Мангуберди кўчасида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро Б.М. шахсий тинтув қилинганда, эгнидаги кийимнинг чўнтакларидан жами 13 дона целлофан пакетга солинган оқ рангли, ўткир ҳидли героин гиёҳванд моддасига ўхшаш моддалар ва 1 дона электрон тарози борлиги аниқланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Қайд этилишича, вилоят ИИБ ЕКБнинг маълумотига кўра, фуқаро Б.М.дан далилий ашё сифатида олинган 3 дона целлофан бўлакларидаги модда 2,96 грамм героин гиёҳванд моддаси, 10 дона целлофан бўлакларидаги 8,69 грамм моддада эса опий гуруҳига мансуб бўлган гиёҳванд алкалоидлар-морфин, кодеин, тебаин мавжудлиги кўрсатилган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ургутда 1 килограмм 240 грамм оғирликдаги опий гиёҳванд моддасини сотаётган аёл ушланди

Ургутда яшаш хонадонида 535 туп каннабис етиштириб келаётган шахс ушланди

Top