Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга январда 3 та давлатдан 122 та электромобил импорт қилинди
Ўзбекистон январь ойида 122 та электромобил импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Фото: EPA
Қўмитанинг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон 3 та хорижий давлатдан қиймати 3,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 122 та электромобил импорт қилган.
Қайд этилишича, электромобил импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 70 тага ошган.
Январь ойида Ўзбекистон қуйидаги давлатлардан электромобилларни импорт қилган:
- Хитой – 119 та;
- Эстония – 2 та;
- Германия – 1 та.
Аввалроқ, Ўзбекистонда Volkswagen электромобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин экани хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:51 / 25.12.2025
Ўзбекистонда хизматлар бозори 14,6 фоизга ўсди
10:39 / 25.12.2025
Топ-10: Ўзбекистонга энг кўп турист келаётган давлатлар маълум қилинди
14:40 / 24.12.2025
Ўзбекистон ташқи савдоси: энг катта улуш Хитой ҳиссасига тўғри келди
14:31 / 24.12.2025