Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда бузилиб қолган автобусдаги 34 нафар ўзбекистонликка ёрдам берилди
Чимкент вилоятида содир бўлган ҳодисадан сўнг ўзбекистонлик йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилди.
Фото: inform.kz
Қозоғистонда «Тошкент-Алмати» йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобуси бузилиб қолди ва ундаги 34 нафар Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатилди, деб хабар берди Кazinform.
Автобус Чимкент шаҳри яқинидаги Бўзариқ ҳалқа йўлида бузилиб қолган. Воқеа жойига етиб борган Чимкент вокзали ходимлари 34 нафар йўловчини меҳмонхонага олиб кетишган.
«Чимкент вокзалининг 112 қутқарув хизмати рақамига тунги соат 2:52 атрофида автобус йўловчиларига ёрдам кераклиги ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига 7 нафар шахсий таркиб ходими ва 2 та техника етиб бориб, йўлда қолган фуқароларга ёрдам берилди. Йўловчилар совуқ кунларда кўчада қолдирмасдан ёрдам берган мутахассисларга ўз миннатдорчилигини билдирди», дейилади Чимкент вокзалининг жамоатчилик билан алоқалар гуруҳи хабарида.
Аввалроқ, Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли йўлда қолиб кетган иккита йўловчи автобусидан 69 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинган эди.
Шундан сўнг, Қозоғистоннинг Оқтов шаҳридаги Ўзбекистон бош консуллиги ватандошларга об-ҳаво яхшилангунга қадар Қозоғистон ҳудуди бўйлаб автотранспорт ва автобусда ҳаракатланмасликни тавсия қилди.
Мавзуга оид
19:09
Москва мэри мигрантлардан норози бўлганларга қўлга супурги олишни маслаҳат берди
20:56 / 04.12.2025
Жанубий Корея ноқонуний мигрантларнинг ихтиёрий равишда чиқиб кетиши учун 90 кунлик дастур эълон қилди
19:30 / 04.12.2025
Қозоғистонда 16 ёшга тўлмаганларга ижтимоий тармоқларда аккаунт очиш тақиқланиши мумкин
09:41 / 02.12.2025