Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Ким Чен Инга скафандр қўлқопини совға қилди
КХДР раҳбари Ким Чен Ин Россияга ташрифи вақтида Владимир Путин билан совға алмашганини Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков тасдиқлади.
Фото: Reuters
«Чиндан ҳам совғалар алмашинуви бўлди. Биз бундай нарсаларни оммага алоҳида эълон қилмасликни афзал кўрамиз. Путин корейслар етакчисига бир неча бор фазода бўлган космонавт кийими қўлқопини ҳамда Россияда ишлаб чиқарилган юқори сифатли карабинни совға қилди», — деди Песков.
Ўз ўрнида Ким Чен Ин КХДРда ишлаб чиқарилган карабинни Путинга ҳадя қилган. Песковга кўра, «бошқа совғалар» ҳам бўлган.
Аввалроқ Путин ва Ким Чен Ин Россиянинг Узоқ Шарқидаги «Восточний» космодромида учрашгани ҳақида хабар берилганди. 13 сентябр кунги расмий кечки овқат пайтида Ким Чен Ин Россия президентини Шимолий Кореяга ташриф буюришга таклиф қилгани, Путин эса бу таклифга рози бўлгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
10:55
РФда Путин фигуралари сабаб ҳайкалтарош Тилли иши бўйича суд белгиланди
19:43 / 24.12.2025
Дуров Путин 2013 йилда унга Россияда эмас, балки хорижда бизнес юритишни маслаҳат берганини айтди
19:07 / 22.12.2025
«Бу мени даҳшатга солди». Путин Имомали Раҳмонга ҳамдардлик билдирди
14:35 / 22.12.2025