Жамият | 15:44 / 01.11.2024
6066
1 дақиқада ўқилади

Андижонда ҳожатхонага тушиб кетган қизалоқ қутқариб қолинди

Қизча ҳозир шифокорлар назоратида ва унинг аҳволи яхшилиги айтилмоқда.

Фото: ФВВ

Андижон вилояти Асака туманида ҳожатхонага тушиб кетган қизча қутқариб қолинган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар t.me/MCHSUzbek/27804.

Маълум қилинишича, 2024 йил 31 октябр куни соат 17:33 да ФВБга Асака тумани Нурафшон маҳалласидаги уйларнинг бирида уй эгасининг 2023 йилда туғилган қизи эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолгани сабабли ҳовлидаги ҳожатхонага тушиб кетгани тўғрисида хабар тушган.

Зудлик билан айтилган манзилга қутқарувчилар етиб бориб, махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида ҳожатхонадан қизалоқни олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолган.

Шундан сўнг қизча малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага юборилган. Ҳозирда у шифокорлар назоратида ва қизчанинг аҳволи яхши.

Мавзуга оид