Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ой тутилиши, янги фириб ва Ангрендаги даҳшатли «авария» — маҳаллий янгиликлар
Ўзбекистонликлар Ойнинг тўлиқ тутилишига гувоҳ бўлди. Картошка етиштиришни кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. ИИВ янги фирибгарлик схемаси ҳақида огоҳлантирди. Ангрендаги даҳшатли «авария»да 7 киши ҳалок бўлди. Kun.uz ёритган ушбу ва бошқа муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.
Ўзбекистонликлар Ойнинг тўлиқ тутилишига гувоҳ бўлди
«Қонли Ой» деб номланувчи ноёб астрономик ҳодиса 7 сентябрдан 8 сентябрга ўтар кечаси содир бўлди.
Ой қизил-тўқ сариқ рангга кириб, тўлиқ тутилди. Жараён 5 соатдан кўпроқ вақтни олди. Максимал фазада Ой бутунлай Ернинг соясида бўлди. Унинг ғайриоддий ранги атмосферада қуёш нурларининг синиши билан изоҳланади: қисқа кўк нурлар тарқалади ва асосан қизил ва тўқ сариқ соялар Ойга етиб боради.
Ойнинг кейинги тўлиқ тутилиши 2026 йил март ойида юз беради.
Картошка етиштириш давлат томонидан қўллаб-қувватланади
Президент қарорида 2028 йилдан ҳар йили унувчанлик даражаси 85 фоиздан паст бўлмаган камида 10 млн дона картошканинг мини-туганакларини етказиб бериш, 2030 йилга бориб, республикада картошканинг ўртача ҳосилдорлигини 16–17 тоннадан 25–30 тоннага ошириш назарда тутилган.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳар йили 1 декабргача кейинги йилда етиштириладиган картошканинг in-vitro ўсимликлари, микро ва мини-туганакларининг ҳажмлари бўйича илмий муассасалар ва тадбиркорларга буюртма беради.
Шунингдек, 2026 йил 1 январдан картошка етиштирувчилар томонидан қуёш панеллари ўрнатиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 50 млн сўмдан ортиқ бўлмаган қисми давлат бюджетидан қоплаб берилади.
ИИВ янги фирибгарлик схемаси ҳақида огоҳлантирди
Фирибгарлар фуқароларга телефон орқали уларнинг мол-мулки, банк карталаридаги пуллар, кўчмас мулки хавф остида эканини айтади. Шундан сўнг жиноятчи уларни қўлга киритмоқчи экани, бунинг олдини олиш учун эса фуқаро бор мол-мулкини уларнинг “хавфсиз” ҳисобига депозит шаклида қўйиши кераклигини, жиноятчини қўлга олиб, фуқаронинг пулларини ўзига қайтариб беришини билдириб, психологик босим қилади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган вакиллари ҳеч қачон бу тарзда фуқарога қўнғироқ қилиб, бундай талабларни қўймайди.
Ангрендаги даҳшатли «авария»да 7 киши ҳалок бўлди
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида 8 та автомобил иштирокида содир бўлган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7 киши ҳалок бўлди.
Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтган А-373 «Тошкент-Ўш» халқаро автомобил йўлнинг 93-километрида фуқаро А.Р. бошқарувидаги цемент ташувчи Shacman русумли юк автотранспорти бошқарувни йўқотиб, ҳаракат йўналишидаги темирйўл кесишмасида тўхтаб турган иккита юк автомашинаси ҳамда бешта енгил автотранспорт воситалари билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Сариосиё ҳокими ўринбосари маҳалла фаолларини пахта теримига мажбурлагани маълум бўлди
Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани ҳокимининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари Дилфуза Тошматова томонидан маҳаллалардаги фаоллар пахта теримига мажбурланмоқда. Бу ҳақда Kun.uz видео ва аудиоматериалларга эга.
Ҳоким ўринбосари фаолларни «виждонсизлар» деб атаган. У ҳар бир фаол 5 нафардан одам олиб чиқиши зарурлигини, 150 нафар одам далани «ямламай ютиши кераклигини» билдирган.
Ҳоким ўринбосари ариза ёзиб кетадиганлар «донолик қилмасдан» кетавериши мумкинлигини, ишга олиб ўтирмаслигини айтган ва агар бунақа қила олишмаса «ишни бажаришни» талаб қилган.
Мавзуга оид
22:46 / 05.12.2025
Янги энергетика қувватлари ва Гулистондаги портлашдан сўнг қамоққа олинганлар — маҳаллий дайжест
22:47 / 04.12.2025
Президент газ портлашида жабрланганлар билан учрашди ва 4,5 млн тонналик пахта режаси – маҳаллий дайжест
22:05 / 03.12.2025
Тошкентда тунги экорейдлар ва Гулистон бозоридаги фожиа – маҳаллий дайжест
23:11 / 02.12.2025