Ўзбекистон | 10:08 / 08.09.2025
15452
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар тўлиқ Ой тутилишига гувоҳ бўлди

Ўзбекистон аҳолиси якшанба оқшомида «Қонли Ой» деб номланувчи, қизил-тўқ сариқ рангга кирган Ойнинг тўлиқ тутилишига гувоҳ бўлди.

Фото: KUN.UZ / Муҳаммаджон Ғаниев

Тутилишнинг умумий босқичи 1 соат-у 22 дақиқа давом этди ва умумий вақт 5 соатдан кўпроқни ташкил этди. Максимал фазада Ой бутунлай Ернинг соясида бўлди. Унинг ғайриоддий ранги атмосферада қуёш нурларининг синиши билан изоҳланади: қисқа кўк нурлар тарқалади ва асосан қизил ва тўқ сариқ соялар Ойга етиб боради.

Тошкентда Ой тутилиши маҳаллий вақт билан соат 21:27 да бошланди.

Умумий босқич 22:30 да бошланиб, 23:11 да максимал даражага етди ва 23:52 да якунланди.

Охирги қисман босқич ярим тундан кейин, 8 сентябр соат 00:56 да якунланди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид