Ford пикапи 925 минг долларга “ғилдираклардаги уй”га айлантирилди

Жаҳон 09 Июль 2015 2495

Пикап ва йўнтанламаслардан ғилдираклардаги автоном уйлар яратиш билан шуғулланувчи АҚШнинг EarthRoamer ательеси XV-HD деб номланувчи янги моделни тақдим қилди. Ушбу модель иккита кабинали Ford F-650 пикапи негизида яратилган бўлиб, 920 минг долларга баҳоланди.

Янги “ғилдираклардаги уй”нинг узунлиги 10,6 м, эни 2,59 м, баландлиги 3,96 метрни ташкил қилади. XV-HD турар жой ҳудуди ўлчами маълум қилинмаган. Фургонда 8 киши жойлаша олади, ётоқ жойлари 6 кишига мўлжалланган.

Автомобилнинг турар жой ҳудуди ошхона, музлатгич, кондиционер ва иссиқлик таъминоти, сув учун идишлар ва сув иситгич билан жиҳозланган. Мижоз қўшимча ҳақ учун кир ювиш машинаси ва қуритгичга буюртма бериши мумкин.

Фургоннинг электр тизими таъминотни қуёшдан қувватланиши мумкин бўлган аккумуляторлар мажмуасидан олади. Бундан ташқари, фургон армияга мўлжалланган йўлтанламас автомобилларга хос 117 см.ли ғилдираклар билан таъмирланган.

XV-HD капоти остида 330 от кучига эга PowerStroke оиласининг 6.7 дизель мотори жойлаштирилган. Двигатель 6 поғонали TorqShift автоматик узатмалар қутиси билан жуфтликда ишлайди.

Модель 2015 йилнинг охиридан бошлаб ишлаб чиқарилади.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30145 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42374 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158870 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45035 Lifestyle
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 875 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 465 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2066 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 188 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 907 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар