Меҳнат вазири Япония элчиси билан учрашди

Ўзбекистон 26 Июль 2015 3013

22 июль куни Ўзбекистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Азиз Абдуҳакимов Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Фумихико Като билан учрашди. Бу ҳақда вазирликнинг расмий сайти орқали маълум қилинди.
Айтилишича, учрашув чоғида икки томонлама алоқаларнинг келажакдаги истиқболлари, шунингдек, ўзбекистонлик стажёрларнинг Японияда тайёргарлик ўташи бўйича дастур ижросининг техник жиҳатлари муҳокама қилинди. Хусусан, Япония элчиси стажёрлар малакасини оширишга мўлжалланган мультимедиа материалларини тақдим этди. Уларда Япониянинг кундалик ҳаёти, йўл ҳаракати қоидалари, диққатга сазовор жойлари, ўзига хос жиҳатлари ҳақида ҳикоя қилинган.
Япония вакили қўшимча тарғиборт-ташвиқот ишларининг ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг Япония корхоналарида сифатли иш ўринларини эгаллашларида муҳим аҳамият касб этиши ҳақида айтиб ўтди.
Шу мақсадда қўшма ишлар натижасида сайт ташкил этиб, унда Ўзбекистоннинг таълим тизими, ўқитиш даражаси ҳақида маълумот сақланади. Бу ўзбекистонлик ишчилар ҳақида Япония корхоналари тўлақонли маълумотга эга бўлиши ҳамда улар билан ҳамкорликка қизиқиш билдиришига хизмат қилади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34605 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73036 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10746 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137534 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 553 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2067 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1206 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 1527 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар