Toshiba янги президент номзодини аниқлаштириб олди

Технология 30 Июль 2015 892

ОАВлар маълумотларига кўра, Япониянинг Toshiba компанияси молиявий можаро оқибатида бўшатиб юборилган компаниянинг собиқ президенти Хисао Танаки ўрнини эгалловчи янги президент номзодини аниқлаштириб олди.

Reuters ахборот агентлигининг маълум қилишича, Toshiba ходимлар сиёсати қўмитаси Масаси Муромати номзодини компания президенти лавозимига таклиф қилди. Айни пайда Муромати компаниянинг президенти ва бош директори лавозимларини вақтинчалик бажариб келмоқда.

Маълумот учун, бир ҳафта аввал Хисао Танака аудиторлик текшируви у ва бошқа баъзи топ-менежерлар 6 йил давомида молиявий ҳисоботни шакллантиришда кўп сонли қоидабузарликларга йўл қўйганларини аниқлагандан кейин истеъфога кетишини айтган. Бухгалтерия ҳисоб-китобларига аралашиш йўли билан компания даромади 1,2 млрд долларга кўпайтириб айтилган.

Asahi Daily нашрининг маълумотларига кўра, 2015 йил сентябрда Toshiba акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади ва унда компаниянинг келгуси ишлари режаси маълум қилиниши режалаштирилмоқда.

Қайд этилишича, Масаси Муромати Toshiba раҳбари лавозимига ишончли ва лойиқ номзод ҳисобланади. Бундан ташқари, Муромати компанияни молиявий фирибгарликлар сабабли тарк этишга мажбур бўлган камида 8 нафар ҳамкасби каби бундай фирибгарликларга алоқаси йўқ номзод ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7531 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 39659 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 62861 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 39670 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 142070 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39431 Lifestyle
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Давлат дон инспекцияси олдига янги вазифалар қўйилди
Кўпроқ янгиликлар