Tошкентда яна бир музей ташкил этилди

Маданият 31 Июль 2015 2772

Тошкентда сайёҳлар орасида машҳур бўлиб улгурган мавжуд музейлар орасида яна бир музей ташкил этилди. Меҳмонларга биринча марта ўз эшикларини очган Политехника музейи 2 та ҳудуддан яъни, экспозицион ва интерфаол ҳудудлардан ташкил топган. Бу ҳақда “O‘zbekturizm” МК матбуот хизмати хабар берди.
Экспозицион ҳудудда барча меҳмонлар ретро-автомашиналари, қадимий қишлоқ хўжалиги техникалари билан танишишди. Шунингдек, бу ерда маҳаллий автопромалар «GM Uzbekistan», “Тико” дан бошлаб “Орландо”га қадар Ўзбекистоннинг асосий автомобил макетлари намойиш қилинган.
Қайд этилишича, Ўрта Осиёда ягона ҳисобланган “Кинетик кичик шарлар” 3-D маппинг шоуси ва инсталляцияси музейга ташриф буюрганларга унутилмас онларни ҳадя қилади.
Интерфаол ҳудудда намойиш қилинган экспонатлар ҳам табиий фанларни англаб етиш учун яхши имконият ҳисобланади. Бу ерга ташриф буюрганлар “Интерфаол пол” ва “Х-бох” ҳудудларидаги компьютер ўйинларини ўзига қамраб олган ойнали лабиринт Eysma сирли хонасида рақсга тушаётган роботларнинг гувоҳи бўлишади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33393 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71333 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10124 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134662 Жамият
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 11 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 9 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 / 19.08.2017 1803 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 / 19.08.2017 1156 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 / 19.08.2017 1204 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 / 19.08.2017 2806 Спорт
Кўпроқ янгиликлар