Номаълум шахслар АҚШнинг Истанбулдаги элчихонасини ўққа тутди

Жаҳон 10 Август 2015 1944

10 август кунининг иккинчи ярмида АҚШнинг Истанбулдаги элчихонасига қуролланган номаълум шахслар томонидан ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда Рейтер маълум қилган.

Гувоҳларнинг айтишича, элчихонага бир аёл ва бир эркак ҳужум қилган. Уларга қарши қўриқчилар томонидан жавоб зарбаси берилгач, ҳужум қилувчилар ҳудудни тарк этиб, яширинишган.

Баъзи манбаларга кўра, ҳужум қилганлардан бири жароҳатланган ва қўлга олинган.
Ҳозирча қўлга олинган аёлнинг шахси ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Бу ҳужумдан бироз олдинроқ, шаҳарнинг Султобнейли мавзесида полиция участкаси биноси олдида автомобилга ўрнатилган бомба портлатилганди. Натижада 3 нафар полициячи ҳамда 7 нафар тинч аҳоли вакили жароҳатланган.

9 август куни ҳам Истанбулдаги полиция участкаларидан бири олдида теракт содир этилган ва 5 нафар полиция ходими ҳамда 2 нафар тинч аҳоли вакили жароҳатланганди.

Қайд этиш керакки, бу терактлар шу йилнинг июль ойида Туркия ва Курдистон ишчилар партияси ўртасида бошланган зиддиятларнинг бир қисми ҳисобланади. Туркия самолётлари томонидан ташкилотнинг базаларига бомба ёғдилишлари давомида шу вақтгача 400 нафарга яқин киши ҳалок бўлган ва яна шунча одам жароҳатланган.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53274 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65450 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 160963 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26840 Жамият
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 164 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 587 Жаҳон
Кун фотоси: Озодбек Назарбеков Бишкекдаги ҳукуматлараро комиссияси мажлисида
Парвоз хавфсизлигини бузганлик учун жарималар қайта кўриб чиқилади
Тереза Мэй Трампнинг Шарлотсвилл бўйича позициясини танқид қилди
17:57 386 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар