Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе Шимолий Корея чегарасидаги можаро туфайли миллий хавфсизликни таъминлаш бўйича фавқулодда кенгаш чақирди. Давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабарига кўра, йиғилиш Сеул қисқа муддатларда қўллаши лозим бўлган чоралар муҳокама қилинади.

“Ҳангук кёнчжэ” газетасининг ёзишича, яқин соатларда президент резиденцияси остида жойлашган ер ости бункерида хавфсизлик ва жавоб чоралари масалалари муҳокама қилинади.

Йиғилиш Корея Республикаси президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик бошқармаси раҳбари Ким Гван Чжин раҳбарлигида бўлиб ўтади.

“Биз Шимолнинг тажовузларига қарши қатъий жавоб қайтаришимиз лозим”, – деди президент Корея Республикаси фуқароларига мурожаат қилар экан.

Жанубий ва Шимолий Корея 20 август куни демилитаризацияланган (қуролсизлантирилган) ҳудуднинг ғарбий қисмида ўзаро артиллерия зарбаларини берган эди.

Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, биринчи бўлиб шимолликлар ўт очишган. Бунга эса Сеул томонидан Пхеньянга қарши ташвиқот қилишда қўлланилаётган овоз кучайтиргичлар сабаб бўлган. Шимолий Корея зарбаларига жавобан жанубликлар 155 миллиметрли ўнлаб снарядларни учиришган.