5-қаватдан қизларини ташлаб юборган қозоғистонлик аёл ҳибсга олинди

Жамият 13 Сентябрь 2015 3382

Ўзининг икки нафар балоғатга етмаган қизларини 5-қаватдаги уйи балконидан ташлаб юборган олма-оталик 33 ёшли Жадиру Кокенай ҳибсга олинди, деб маълум қилмоқда Олма-ота суди матбуот хизмати бошлиғи Қувондиқ Эшмат.

Аёлга “Қотиллик”, “Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноятни амалга ошириш” моддалари бўйича айблов қўйилди.

Жиноий иш материалларига кўра, Кокенай 5 сентябрда ўз уйида ўзининг норасида фарзандлари – 2007 йилда туғилган Кокенай А. ва 2014 йилда туғилган Кокенай Х. ни атайлаб ўлдириш мақсадида 5-қаватдан ташлаб юборган ва ўзи ҳам уларнинг кетидан пастга сакраган.

Натижада 8 ёшли Кокенай А. олинган жароҳатлардан воқеа жойида ҳалок бўлган, 1,56 яшар Кокенай Х. ва жиноятчи Кокенай Ж. кўплаб тан жароҳатлари билан Олма-ота шаҳри шифохонасига олиб кетилган.

12 сентябрь куни Олма-Ота шаҳри Бўстонлиқ тумани 2-сонли суди томонидан шифохонага сафар уюштирилиб, қотилга нисбатан икки ой давомида ҳибсда ушлаб турилиши қарори чиқарилди ва эшиттирилди.

Ушбу фожиага изоҳ берган мутахассис аёлнинг руҳий касалликдан азият чеккан бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

Ҳозирда ўз фарзандининг қотили хушига келди ва қилиб қўйган иши ҳақида ҳеч нарсани эслай олмаяпти.

Маълум бўлишича, аёл Остона миллий олий таълим муассасасида кафедра доценти бўлиб ишлаган, турмуш ўртоғи эса масжидда ишлаган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47932 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64447 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34943 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19946 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75709 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60451 Жамият
Оқ коала ижтимоий тармоқларда сенсацияга айланди
19:05 79 Жаҳон
Инсон органлари, тўқималари ва ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақидаги қонун лоийҳаси муҳокамага қўйилди
Австралия қаҳрамони 2 миллион боланинг ҳаётини сақлаб қолди (фотожамланма)
19:01 311 Жамият
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Кўпроқ янгиликлар