Туркманистон фуқароларига маошларининг бир қисми облигацияларда берила бошланади

Жамият 15 Декабрь 2015 2713

2016 йилнинг 1 январидан Туркманистон фуқаролари маошларининг бир қисмини давлат заёми облигацияларида ола бошлайдилар. Бу ҳақда “Хроника Туркменистана” нашри хабар бермоқда.

Декабрь бошида мамлакатнинг банк тузилмалари, молия бўлимлари, солиқ хизматларига маошларнинг 12 фоизини облигациялар билан тўлаш бўйича кўрсатмалар берила бошланди. Мари вилояти молия бўлимининг вакили амалда раҳбарлар ўз ходимларига кўпроқ сонда облигацияларни ўтказишга ҳаракат қилишларини айтмоқда, шунинг учун қуйи турувчи тузилмаларга “маошнинг 15 фоизи ва ундан кўпроғини облигацияларда бериш” тавсия қилинган кўрсатмалар берилади.

Туркманистон ҳукуматининг бу қарори октябрда қабул қилинган эди. Аҳолидан олинган маблағлар 2017 йилда Ашхободда бўлиб ўтадиган ёпиқ иншоотларда ўтказиладиган Осиё спорт ўйинлари объектларини қуриш ва реконструкция қилишга сарфланиши тахмин қилинмоқда.

Бу Ашхобод томонидан пул сиёсатида киритилаётган биринчи чеклов эмас. Мамлакат ҳукумати хорижий валютага катта эҳтиёж сезаётгани боис, республикада валюта сотиб олиш бўйича турли чекловлар киритилган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар