"Боруссия" Д жамоаси мухлиси "Майнц"га қарши ўйин вақтида жон берди

Спорт 14 Март 2016 416

Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси мухлиси Германия чемпионатининг 26-турида "Майнц"га қарши ўтказилган учрашув вақтида оламдан ўтди. Бу ҳақда жамоанинг расмий сайтида хабар берилган.

Маълум қилинишича, 80 ёшли мухлиснинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган. Ўйин вақтида яна бир мухлис шифохонага олиб кетилган.

Мухлиснинг ўлими 70-дақиқада рўй берган. Шу заҳоти таблода бу ҳақда эълон қилинган. Ўйинда урилган иккинчи гол нишонланмаган. 81 минг кишилик стадион қолган 20 дақиқа давомида жимликка чўмган. Бош ҳакам ўйинга қўшимча вақт қўшиб бермаган.

Ўйин якунида стадиондаги мухлислар марҳум мухлис хотираси учун «You'll Never Walk Alone» қўшиғини жўр бўлиб куйлашган. Футболчилар ҳам улар қаршисида тизилиб, марҳумни хотирлашган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6730 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24280 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56510 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37761 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38812 Lifestyle
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 782 Спорт
Кўпроқ янгиликлар