Республика ички ишлар идоралари ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмалари томонидан 19 мингдан ортиқ объект қўриқланмоқда

Ўзбекистон 29 Март 2016 1330

Ҳозирги пайтда Ўзбекистон республикаси ички ишлар идоралари ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмаларида 177та техник қўриқлаш пункти мавжуд бўлиб, улар томонидан 19 мингдан ортиқ объект қўриқланмоқда. Бу ҳақда “Постда” нашри хабар бермоқда.

Мазкур йўналишдаги ишлар жадал давом эттирилиб, автоматлаштирилган марказий кузатув ва хабар узатиш техник қўриқлаш пунктларини яратиш бўйича “Professional Security Systems” МЧЖ томонидан лойиҳа ва смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди.

Тошкентдаги 51та электрон АТСда “Қўриқлаш” бирлашмаси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги қўриқлаш бошқармасининг етакчи мутахассислари билан биргаликда лойиҳани жорий қилиш бўйича қурилиш-монтаж ишлаб олиб борилди. Ҳозирга қадар 37 та электрон АТСда монтаж ишлари якунига етказилди.

“Qizilqum connect” МЧЖ томонидан Фарғона вилоятида 23та электрон АТС ва 10та техник қўриқлаш пункти, Андижон вилоятида 17та электрон АТС ва 12та техник қўриқлаш пункти ҳамда Наманган вилоятида 19та электрон АТС ва 11та техник қўриқлаш пунктининг лойиҳа, смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди.

Маълумот учун: 2015 йили ички ишлар идоралари ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмалари “Motorola” русумидаги рақамли радиоалоқа воситалари билан таъминланган эди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4710 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5583 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21073 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49926 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5534 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3505 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 5897 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3142 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 4901 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4586 Технология
Кўпроқ янгиликлар