Франция ФФ Бенземанинг Euro-2016 учун таркибга киритилмаганига изоҳ берди

Спорт 14 Апрель 2016 545

Франция футбол федерацияси терма жамоа ҳужумчиси Карим Бенземани Европа чемпионатига иштирок этадиган таркибга киритмаслик бўйича ташкилот президенти Ноэл Ле Грэ терма жамоа бош мураббийи Дидье Дешамнинг қарори бўйича тушунтириш бериб ўтди.

«Қийин вазиятда Ноэль Ле Грэ ва Дидье Дешам Карим Бензема масаласига ойдинлик киритиш масаласида учрашиб олишди. ФФФ президенти ва терма жамоа бош мураббийи спорт натижалари муҳимлиги, бироқ терма жамоага таклиф этилишда алоҳида ажратиб кўрсатиладиган банд эмаслигини таъкидлашди. Жамоавий муҳитни шакллантиришда футболчининг ахлоқий нормалари ҳам ҳисобга олиниши қайд қилинди», дейилади федерация берган баёнотда.

Бундан олдинроқ, Бензема Франция термасининг Евро-2016 учун таркибига киритилмагани ҳақида маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Франция футбол федерацияси Матье Валбуэнани шантаж қилиш иши юзасидан 2015 йилнинг декабрида Бенземани терма жамоадан вақтинча четлаштирганди.

Март ойида эса Франция апелляцион суди ҳужумчидан Валбуэнага нисбатан товламачилик иши бўйича назоратни қисман олиб ташлаганди. Шунга қарамай, 28 ёшли ҳужумчи Франциянинг Голландия ва Россия термаларига қарши март ойида бўлиб ўтган ўйинларига чақирилмаган эди.

Кун янгиликлари
Ўзингиз ва оёқларингизга роҳат берадиган Heritage гиламларини 30-40 фоиз чегирма билан харид қилинг
16:59 / 21.07.2017 2710 Жамият
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 / 21.07.2017 4251 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 42389 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 49273 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 85452 Жамият
Ассанж Клинтонни Давлат департаментига киберҳужум ҳақида шахсан огоҳлантиришга уринган
11:51 16 Жаҳон
Абрамович «Челси» футболчисини Моуриньога бериб юборишга рози бўлди
11:41 480 Спорт
Қатар амири араб давлатлари бойкотни тугатишига умид билдирди
11:30 481 Жаҳон
“Яллама” чегара-божхона постида махсус-тактик ўқув машқ ўтказилди
Ўзбекистонда «Bars» савдо белгиси билан автомобиль шиналари ишлаб чиқарилади
Кўпроқ янгиликлар