Nike Converse компаниясининг бошқаруви лавозимига ўзгартириш киритди

Жаҳон 28 Апрель 2016 549

Converse фирмасининг ривожланишини назорат қилувчи Nike компанияси унга янги бош директорни сайлади. Pambianconews хабар беришича, компанияда 20 йилдан бери фаолият олиб бораётган италиялик Давиде Грассо Converse директори этиб тайинланди. Собиқ директор Жим Калхун эса ўзининг янги қизиқишлари билан шуғулланиш мақсадида компанияни тарк этгани маълум бўлди.

Бу лавозимлардаги ягона ўзгариш эмас. Global Brand Creative and Experience йўналишининг вице-президенти Грег Ҳоффман маркетинг бўйича директорга айланди. Nike оёқ кийимлари бўлимини бошқарувчи раҳбар Майкл Спиллейн эса маҳсулот ва мерчендайзинг департаментининг президенти лавозимига кўтарилди.

Converse компанияси 1908 йилда ўз иш фаолиятини бошлади. Брендга Массачусетс штатининг Мэдлен шаҳрида Converse Rubber Shoe Company фирмасини очган Маркус Конверс асос солди. 1917 йилда у баскетбол ўйини учун оёқ кийимлар ишлаб чиқаришни бошлади. All Star деб номланувчи модель баскетболчи Чак Тейлор шарофати билан машҳур бўлиб кетади. 1921 йилда у компания юзига айланади, унинг имзоси эса All Star логотипларига муҳрланди. Ҳозирги вақтда мазкур модель тарихида энг кўп сотилган оёқ кийим ҳисобланади. Айни дамда Converse ривожига Nike компанияси жавобгар.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5670 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6578 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21718 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50341 Жамият
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 16 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 22 Жаҳон
АҚШда қуёш тутилишини томоша қилаётганларни автомобиль босиб кетди
08:06 380 Жамият
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 192 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 142 Жаҳон
Трамп Афғонистонга Американинг 4 минг аскарини юбориш фармонини тасдиқлади
07:40 548 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар