Хитой жаҳон савдоси қоидаларини АҚШ ўрнатмаслигини маълум қилди

Жаҳон 03 Май 2016 39259

Халқаро савдо қоидалари битта давлат томонидан босим остида эмас, балки барча мамлакатлар томонидан хабардорлик асосида ўрнатилиши лозим. Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обаманинг баёнотига жавобан Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хун Лэй маълум қилган.

Washington Post газетасида чоп этилган мақолада Обама Транс-Тинчокеани ҳамкорлиги бўйича иқтисодий келишув имзоланиши АҚШга жаҳон савдоси қоидаларини белгилашига замин яратиши, бошқа мамлакатлар ушбу қоидаларга амал қилишини билдирган эди. Президент “Савдо қоидаларини Хитой каби давлатлар эмас, АҚШ ёзиши керак”лигини маълум қилган.

“АҚШ бундан баёнотлар масаласида жуда талабчан, бироқ, улар узоқ муддатли истиқболларни инобатга олмаяпти, деб қўрқаман”, - қўшимча қилди Хун Лэй. 

Унга кўра, Хитой ТТҲ учун очиқ, чунки ТТҲ ва (Обама ўз мақоласида танқид қилган) Минтақавий ҳар томонлама иқтисодий ҳамкорлик Осиё-Тинч океани минтақасида эркин савдо зонасини яратиш жараёнида бир-бирини тўлдириши мумкин. 

АҚШ президенти ТТҲ бўйича келишувга эришилгани тўғрисида 2015 йилнинг октябрида маълум қилган. Ушбу ҳамкорлик Осиё-Тинч океани минтақасидаги аҳолиси тахминан 1 миллиард одамдан иборат бўлган 12 мамлкатни қамраб олади. 2016 йил февралда 12 давлат савдо вазирлари ТТҲ бўйича келишувни имзолади. Унинг доирасида Осиё-Тинч океани минтақасида эркин савдо зонаси ташкил этилади. 

Хитой ТТҲнинг аъзоси ҳисобланмайди. Кўплаб экспертлар бу келишув Хитойнинг савдо манфаатларига зарар келтиришини билдирган.

Кун янгиликлари
Фотосаёҳат: Янги муҳташам “Новомосковская” биносининг очилиш маросими
21:31 / 22.05.2017 15332 Жамият
Мирзиёевнинг Ар-Риёддаги учрашувлари, Саудиядан Исроилга учган Трамп, Бокудан қайтган чемпионлар ва куннинг бошқа хабарлари
21:17 / 22.05.2017 17764 Жаҳон
Ўқитувчини бир кунда 6 соатдан кўп ишлатишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ
15:49 / 22.05.2017 48821 Жамият
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 105905 Жамият
Полиция Манчестердаги портлашга оид янги маълумотларни берди
11:57 94 Жаҳон
Узлуксиз терактлар: Террорчи қаҳрамонми?
11:36 2149 Жаҳон
Бозордаги савдо ёки яна ўша валютафурушлар машмашаси
11:22 4642 Жамият
АПЛнинг энг яхши мураббийи эълон қилинди
11:21 1066 Спорт
Манчестердаги теракт қурбонлари сони ортди, қурбонлар орасида болалар бор
11:20 1831 Жаҳон
«Манчестер Сити»ни тарк этадиган яна икки нафар футболчи аниқ бўлди
11:19 1130 Спорт
Кўпроқ янгиликлар