ЕЧЛ. “Атлетико” финалда (Фото + Видео)

Спорт 04 Май 2016 18691

Европа Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб ўйини доирасида “Бавария” ва “Атлетико” учрашуви бўлиб ўтди.

Жавоб ўйини бутунлай бошқача сценарий остида ўтди. Гвардиола шогирдлари юқори иштиёқ билан ўйинни бошлаб рақибга нисбатан катта босим ўтказишди. "Матрасчилар" қийинчилик билан рақиб ҳужумларини қайтариб туришди, аммо бу ярим соатга чўзилди, холос. "Атлетико" ҳимоячиси Хосе Хименес жарима майдончаси ярим айланаси ичида Алабани йиқитди. Хаби Алонсо томонидан йўллаган жарима зарбасидан сўнг тўп жонли деворда турган Хименеснинг оёғидан рекошет ҳолатда тўрга бориб тушди. 

Орадан 4 дақиқа ўтиб, ҳисоб 2:0га ўзгариши мумкин эди. Яна ўша Хименес ўз майдончаси ичида Хави Мартинесни қучоқлаб олди ва йиқитди. Буни кузатиб турган Жунайт Чақир дарҳол пенальти белгилади. Томас Мюллер йўллаган зарбани Облак қайтарди. Қайтган тўпга Алонсо етиб бориб, ўткир бурчак остида зарба берди. Дарвозабон бу сафар ҳам жамоасини голдан қутқарди. 

Мана шу фойдаланилмаган пенальти, кейинчалик маълум бўлишича, "Бавария" учун жуда қимматга тушди. Боиси, иккинчи бўлимни “Атлетико” бироз ҳужумкор бошлади ва қарши ҳужумда ҳисобни тенглаштирди. Торрес Гризманни бирга бир вазиятга чиқарди ва Антуан имкониятдан фойдаланди. 

Мазкур гол мезбонларнинг шаштини пасайтирди. Шунга қарамай, ўйин тугашига 17 дақиқа қолганида Видалнинг узатмасини Левандовски дарвозага жойлади ва “Бавария”да умидни қайта уйғотди. Ўйин тугашига 7 дақиқа қолганида Жунайт Чақир жарима майдончаси ташқарисида бузилган қоидабузалик учун “Бавария” дарвозасига пенальти белгилади. Торреснинг зарбасини Нойер қайтарди. 

Қолган дақиқаларда мюнхенликлар ҳужумлар ташкил қилди, аммо Облак ўз дарвозасини голдан сақлади. 

Шу тариқа, сафардаги гол қоидасига кўра “Атлетико” финалга чиқди!

ЕЧЛ. 1/2 финал. Жавоб ўйини.

Бавария – Атлетико 2:1 (0:1)
Голлар
: Алонсо (31), Гризманн (54), Левандовски (74).
Огоҳлантиришлар: Хименес 33, Мартинес 83.
Фойдаланилмаган пенальтилар:  Мюллер 34, Торрес 84.

Бавария: Нойер, Лам, Алаба, Боатенг, Мартинес, Алонсо, Дуглас Коста ( Комман 73), Видаль, Рибери, Мюллер, Левандовски.

Атлетико: Облак, Хуанфран, Годин, Хименес, Филипе Луис, Габи, Фернандес ( Карраско 46), Коке (Савич 90+3), Сауль, Гризманн ( Партей 82), Торрес.

Кун янгиликлари
1 июндан бошлаб "GM Uzbekistan" барча автомобиллари сўмда сотилиши йўлга қўйилади
20:11 / 27.05.2017 142222 Технология
Ҳафталик: Мирзиёев сафарлари ва қарорлари, "Ахборот"нинг сўнгги кунлари, GM автомобилларининг ўзгарадиган нархи ва қарз ундирувчи янги бюро
19:36 / 27.05.2017 51802 Ўзбекистон
Мустақиллик шоҳ кўчасида йўлни ажратиб турувчи металл тўсиқлар олиб ташланди (фото)
17:34 / 27.05.2017 49372 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 145215 Жамият
Тотти футболчилик фаолиятини якунлади. Рим ўз императорига бош эгди
01:31 1067 Спорт
Манчини "Зенит" билан шартнома имзолагани Москвага йўл олди
00:57 566 Спорт
Канн кинофестивалининг бош совринини швециялик режиссёр олди
"СКА-Хабаровск" Россия премьер-лигасига йўл олди, "Арсенал" эса унда ўрнини сақлаб қолди
00:27 534 Спорт
Луиш Фигу Месси ва Рональду, "Барса" ва "Реал" ҳақида
23:43 / 28.05.2017 3955 Спорт
Қатор давлатларга Ўзбекистондан янги элчилар тайинланди
23:23 / 28.05.2017 3411 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар