IBM беш битли квант компьютери асносида тадқиқотчилар учун бепул бўлган, ҳисоблашнинг шахсий булут сервисини ишга туширди. Бу ҳақида VentubeBeat нашри маълум қилди.

IBMда булут сервисининг очилишини компания ичида квант компьютерлари ўрганилишининг 35 йиллик тожи деб ҳислблашади. Корпорация вакилларининг фикрича, келажак барча техниканинг квантлашувида эмас, балки ҳар бир компьютернинг бундай булут сервислари орқали квант машиналарини ҳисоблашга кира олишидадир. 

Ҳозирча IBM Quantum Experience фақат тадқиқотчилар учун мўлжалланган: квант ҳисоблашга кириш учун сўров юбориш ва унинг жавобини кутиш керак. Сервисга неча киши ёки ташкилотларнинг киритилиши номаълум, бироқ келгусида уларнинг маълумотларни қайта ишлаш учун берган сўрови навбатга қўйилади. Квант компьютерларининг тараққиёти билан шуғулланувчи бундай командалар  Google ва Microsoft'да бор. Аммо IBM биринчи бўлиб таклифномалар бўйича кирувчи булут сервисини ишга туширди. 

Ҳозирда Нью-Йорк лабараториясидаги IBM компьютери беш кубит - кват битдан иборат. Қисқа қилиб айтганда, квант тизимлар кўпроқ маълумотларни сақлашга ва уларни тезроқ қайта ишлашга қодир. 

Квант компьютери мураккаб тузилишга эга ва кўриниши ҳам шунга мувофиқ. IBM лаборатория қурилмасини 360 градусли видеотасмада намойиш қилди.