«Вильярреал» жамоаси бош мураббийи Марселино Гарсия Тораль Европа лигаси яримфиналида «Ливерпуль»дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:3) фикрларини билдириб ўтди. Испанияликлар жамоаси 1 ҳафта олдинги учрашувда ғалаба қозонган бўлсада, икки учрашув ҳисобига кўра, турнирни тарк этди.

«Ливерпуль» футболчилари жуда қўпол ўйнашди. «Вильярреал» ўйинчилари ҳужум бошлаганлари заҳоти уларнинг оёғига тепа бошлашди. Ҳакамлар ҳам холис бўлишди дея олмайман.

Клопп - ажойиб мураббий. У ҳақида бошқа ҳеч нарса демайман. Аммо мен Клоппга ўхшашни истамас эдим», — дея Марселинонинг сўзларини келтиради Sky Sports нашри.