Янги чақириқдаги Ирландия парламенти депутатлари мамлакатнинг амалдаги бош вазири Энда Кеннини иккинчи муддатга қайта сайлашди.  

Фине гэл ўнг центристик партия етакчиси ҳисобланадиган Кенни охирги икки ой ичидаги 4-уринишдан кейингина қонун бўйича зарур бўлган миқдордаги депутатлар овозини тўплай олди. Бунга Фианна фойл либерал-консерватив партияси билан мартдан бери "ваколатини вақтинчалик бажарувчи" шарти билан ишлашга мажбур бўлган Кенни бошчилигидаги камчилик ҳукуматини шакллантириш бўйича эришилган муроса эвазига эришилди. Кенни қисқа муддатларда вазирлар маҳкамасини шакллантиришга ваъда берди. Кутилишича, унинг таркибига бир нечта мустақил депутатлар киради.     

26 февралдаги парламент сайловларига кўра, Фине гэл партияси парламентда энг кўп ўрин олди. Партия ҳозир 50 та мандатга эга. Парламентга 158 депутат киради. Янги парламент таркибида сони бўйича 2-ўринни Фианна фойл эгалламоқда. У 44 та ўринга эга. 3-ўринни 23 та ўрин билан Шинн партияси эгалламоқда. Қолган мандатлар кичикроқ сиёсий кучлар ва мустақил номзодлар ўртасида тақсимланган.