Жиззах вилояти маҳаллаларида муносиб раислар сайланмоқда

Ўзбекистон 12 Май 2016 7719

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг жорий йил 5 мартдаги “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Жиззах вилоятида ҳам фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови юксак савияда ўтказилмоқда.

Сайловга пухта тараддуд кўрилди. Сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят, туман ва шаҳар комиссиялари, ишчи гуруҳлар томонидан аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари лавозимига обрў-эътиборли, фаол ва ташаббускор номзодлар кўрсатилди. Ҳар бир кўча, қишлоқдан вакиллар йиғилишида иштирок этувчилар рўйхати шакллантирилди.

Жиззах шаҳридаги “Учариқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сайлови ҳам демократик тамойиллар асосида юксак савияда ўтказилди.

– Президентимиз раҳнамолигида маҳалланинг ижтимоий мавқеини юксалтириш, ваколатлари доирасини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юксак самаралар бермоқда, – дейди меҳнат фахрийси Умарқул Қобилов. – Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонунига киритилган янги ҳуқуқий меъёрлар фуқаролар йиғинлари фаолиятини такомиллаштириб, уларнинг ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий соҳалардаги ваколат ва вазифаларни бажаришдаги масъулиятини янада оширди. Эндиликда маҳалла фуқаролар йиғини илгари давлат ваколатига кирган ёш авлод тарбиясидан то ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришгача бўлган барча вазифаларни муваффақиятли амалга оширмоқда.

Вакиллар маҳалла раислигига номзодлар дастури билан танишиб, уларнинг ташкилотчилик, ташаббускорлик фазилатларига алоҳида эътибор қаратди. Қосимжон Оқилов “Учариқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, маслаҳатчилар лавозимига кўрсатилган номзодлар орасидан 7 нафари очиқ овоз бериш йўли билан маслаҳатчи этиб сайланди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56763 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5718 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113953 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11127 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21265 Ўзбекистон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 5507 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1221 Жамият
Кўпроқ янгиликлар