Чех республикаси инглиз тилида расмий муқобил номга эга бўлди — Czechia. Бу сўз "Чехия" талаффузига яқин туради, деб хабар қилмоқда Рейтер агентлиги мамлакат ТИВ баёнотига асосланган ҳолда. 

Аввалроқ, мазкур қарор Чехия ҳукумати томонидан тасдиқланган эди. Давлат раҳбари Милош Земан, бош вазир Богуслав Соботк, парламентнинг иккала палатаси спикерлари ҳамда ҳукуматнинг бир қатор намоёндаларининг қўшма баёнотида "мамлакатнинг хорижий тилдаги битта сўздан иборат номини, унинг расмий номини ишлатишга эҳтиёж бўлмаган ҳолларда қўллаш" тавсия этилган. 

Хабарларга кўра, Czechia’нинг инглизча кўринишидан ташқари, мамлакатнинг француз, рус, немис, араб ва хитой тилларидаги ягона номига ойдинлик киритилган. 

Чехия ташқи ишлар вазирлиги, ўз навбатида, муқобил номдан фойдаланишни "талаб қилмайди" балки уни хоҳишга қараб қўллашга йўл қўяди.