Россиянинг Иркутск областида мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қарашли Ил-76 самолётининг ҳалокатига техник носозлик ва учувчиларнинг айби сабаб бўлгани эҳтимол. РФ тергов қўмитасининг Шарқий Сибирь транспорт тергов бошқармаси криминалистика бўлими раҳбари Олег Серебренников шундай тахминларни илгари сурмоқда. 

Серебренников маълум қилишича, ҳодисага ойдинлик киритиш бўйича оператив-тергов гуруҳи ташкил этилган бўлиб, самолёт топилиши билан жиноий иш очиш масаласи ҳал этилади. 

Россия ФВВга қарашли Ил-76 самолёти 1 июль куни Иркутск областининг Баяндаев районида тонгги 6-30лар атрофида радар экранларидан йўқолган эди. 

У, ўрмон ёнғинларини ўчиришда қатнашаётган бўлган. У билан алоқа 3 минг метр баландликда йўқолган. Самолёт бортида 10 киши бўлгани хабар қилинмоқда. 

 

Фото:ТАСС, архив