Ереванда полиция ходимлари қуролланган гуруҳ томонидан эгаллаб олинган полк биноси ҳудудидан чиққан шахсни қўлга олди. Бу ҳақда  «Интерфакс» агентлиги хабар тарқатди.

Қайд этилишича, у патруль-пост хизмати автомобилида полиция бўлимига олиб кетилди.

Унинг кимлиги ва нима сабабдан қўлга олингани ҳозирча маълум эмас.

Бундан олдинроқ, Арманистон МХХ Еревандаги полиция маҳкамасига уюштирилган ҳужумни теракт сифатида баҳолаганди.