Яман жанубидаги Ал-Муқалла шаҳрида амалга оширилган хунрезликда камида 9 нафар полициячи қурбон бўлиб, ўнлаб ҳуқуқ посбонлари яраланган, деб хабар қилмоқда Al-Arabiya телеканали.

Франс Пресс агентлигининг хабар қилишича, ҳудкуш террорчилар шунингдек, ҳарбийлар назорат-ўтказув пункти яқинида иккита миналаштирилган автомобилни портлатишган.

Агентлик маълумотларига кўра, ҳодиса 5 нафар ҳарбий хизматчининг ҳаётига зомин бўлган.