Италияга июнь ойида келган муҳожирлар сони ўтган ойга нисбатан 24 фоизга кўпайди. Бу ҳақда ЕС Frontex чегара агентлиги хабар бермоқда.

Июнь ойида Италия қирғоқларига 22 минг 500 нафар киши келган. Шу маънода, йил бошидан Италияга келган муҳожирларнинг умумий миқдори 70 минг кишига етди. Бу тахминан ўтган йилги натижа билан баробардир.

Европа Иккинчи жаҳон уруши давридан кейин жудаям кучли муҳожирлик инқирозига дуч келди. Бунга Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги қуролли тўқнашувлар ва иқтисодий ночорлик сабаб бўлмоқда.