Туркия ҳукуматига мухолифат етакчиси Фатҳуллоҳ Гулен АҚШ маъмуриятидан Туркия ҳукуматининг уни экстрадиция қилиш бўйича берган сўровига рад жавоби беришни сўради, деб хабар қилмоқда Reuters.

«Мен АҚШ ҳукуматини, сиёсий ҳисоб-китоб қилиш учун экстрадиция аъаналарини қурбон қилишга бўлган ҳар қандай уринишни рад этишга чақираман», — деб баёнот берган Гулен. 

19-июль куни расмий Анқара, Фатҳуллоҳ Гуленнинг экстрадициясини сўраб, Америка ҳукуматига сўров юборганини эълон қилган эди.