Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Al Jazeera телеканалига берган интервьюсида баёнот беришича, Туркияда ўлим жазоси тикланадиган бўлса, Европа давлатлари унинг бу қарорини ҳурмат қилишлари лозим бўлади. 

«Фикримча, ўлим жазосини қайтариш масаласи халқнинг қарорига боғлиқ. Агар, фуқаролар шундай фикрни билдиришса, демократияни ҳурмат қилувчи ҳар қандай давлат уни (қарорни) ҳурмат қилиши керак бўлади», — деган Туркия етакчиси. 

Эрдўғон журналистнинг, ўлим жазосини тиклаш билан Туркия ЕИга кирмасликка тайёрми?, -деган саволига шундай жавоб берган. 

Аввалроқ, Эрдўғон мамлакатда амалга оширилган ҳарбий давлат тўнтаришига уринишдан сўнг, ўлим жазоси тикланиши мумкинлигини айтган эди. 

ГФР канцлери Ангела Меркель ўз навбатида ўлим жазоси ЕИга аъзо бўлиш билан мос келмаслигини Эрдўғонга эслатиб қўйганди.