Куни кеча Мюнхен шаҳрида содир бўлган отишмада гумон қилинаётган шахснинг исми маълум бўлди. Spiegel нашрининг хабар қилишича, тартибсизликларни юзага келтирган жиноятчининг исми - Давид С.

Нашр маълумот манбасини ошкор қилишни истамаган, у ҳақида исмидан бошқа янги маълумот берилмаган. 

22 июль куни Мюнхендаги савдо марказида содир бўлган отишма натижасида жами 9 киши (ва отишма содир этган шахснинг ўзи) ҳалок бўлган. Бундан ташқари 21 нафар киши шифохонага ётқизилган, 13 киши енгил жароҳат олган.