Мюнхенда содир этилган отишмада ҳалок бўлганларнинг олти нафари вояга етмаганлар бўлган. Бу ҳақда шаҳар полицияси раҳбари Хубертус Андре маълум қилган, деб хабар бермоқда N24.

Унинг сўзларига кўра, отишма вақтида икки нафар 15 ёш, уч нафар 14 ёш,шунингдек, бир нафар 17 ёш ўсмир ҳалок бўлган.
Андренинг таъкидлашича, қолган қурбонларнинг ёши 19, 20 ва 45 ёшларда бўлган. Мерганнинг ёши эса 18 да бўлган.