2016 йилнинг 28 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Япония бош вазири Синдзо Абэга 26 июль, сешанба куни Сагамиҳара шаҳридаги ногиронлар уйида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган фожиавий ҳодиса муносабати билан мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ислом Каримов ўз мактубида самимий таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга чуқур ҳамдардлик ва далда билдирди.

26 июль кунига ўтар кечаси Япониянинг Сагамиҳара шаҳридаги имконияти чекланган кишилар истиқомат қилган пансионатга шу муассасанинг собиқ ходими ҳужум қилиши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди ва 26 киши жароҳатланди. Ҳужум қилувчи бу жиноятни марихуана таъсирида бўлган вақтда амалга оширган.