АҚШ президенти Барак Обама мамлакат президентлиги учун сайловда республикачилар партиясидан номзод бўлган Дональд Трампни демагог (сафсатабоз) деб атади ва фашист ҳамда коммунистлар билан бир қаторга қўйди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар тарқатган.

"Бизга таҳдид соладиган исталган киши, у фашист бўладими, коммунистми, террорчими ёки америкалик демагогми, унинг мағлуб бўлиши муқаррардир", деган Обама демократлар партиясининг съездида.

У шунингдек, Трампга ҳуштакбозлик қилиш шарт эмаслиги, унга шунчаки сайлов вақтида овоз бермаслик кераклигини айтган.

Бундан олдинроқ, Нью-Йоркнинг собиқ мэри Майкл Блумберг Трампни фирибгар деб атаганди.