Австралия осмони узра AirAsia ва Jetstar авиакомпанияларига қарашли икки самолётнинг тўқнашишига бир бахя қолди. Бу ҳақида Sydney Morning Gerald газетаси маълум қилди

Манбага кўра, воқеа ўтган ҳафта содир бўлган, бироқ бу ҳақида энди хабар берилган. AirAsia самолёти Jetstar лайнери қўнаётган пайт учишни амалга оширган. Хавфсизлик тизими ишга тушганда, самолётлар бир-биридан 152 метр масофада бўлган.

Диспетчер Jetstar лайнерига пастлашга рухсат берганидан кейин тўқнашув эҳтимоли бартараф қилинган.