«Манчестер Юнайтед» жамоаси ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер уни бош мураббийи Жозе Моуриньо асосий таркибга киритмасдан, ёшлар жамоаси билан шуғулланиш учун жўнатгани туфайли клубни тарк этишга ҳозирлик кўрмоқда.

Bild таблоиди хабарига кўра, Моуриньо уни янги мавсум учун режаларига киритмаганини маълум қилгач, у ўзига янги жамоа қидиришни бошлаган.

Ўтган мавсумда Бастиан Швайнштайгер «МЮ» учун 20 учрашув ўтказган ва 1 гол уриб, 1та голли пас муаллифи бўлган.

Швайнштайгерга «Милан», «Интер» ва «ПСЖ» жамоаларидан қизиқишлар мавжуд.

Футболчининг «МЮ» билан шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Германия терма жамоаси билан Евро-2016 ярим финалига қадар борган бу футболчи бироз олдинроқ, терма жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳақида маълум қилганди.

Моуриньо Швайнштайгер ва яна 8 ўйинчини ёшлар таркиби билан шуғулланишга жўнатди