Якунланиб бораётган ҳафтада Ўзбекистон ва жаҳонда турли воқеа-ҳодисалар рўй берди. Ана шу хабарлардан энг саралари Kun.uz’нинг ҳафталик дайжестида.


Янги тайинловлар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг янги матбуот котиби тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди. Бундан ташқари, Мажид Каримов Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Қолаверса, Фарҳод Ризаев Тошкент давлат техника университетининг янги ректори сифатида иш бошлади.


Санкт Петербургда муҳим сиёсий учрашув

Россиянинг Санкт Петербург шаҳрида муҳим сиёсий учрашув бўлиб ўтди. Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Эрдўған икки давлат муносабатларини яхшилаш ва янги даражага кўтариш истагида эканликларини намойиш этишди. ››› Батафсил.


Қримдаги янги воқеалар

Россия Федерал Хавфсизлик хизмати томонидан Қрим ярим оролида амалга ошириш режалаштирилган терактнинг олди олинди. Шундан сўнг бунинг ортида кимлар тургани ва бошқа долзарб масалалар юзага чиқди. ››› Батафсил.


Рио-2016: Ўзбекистон терма жамоаси натижаси

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган Ёзги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон вакиллари ҳафта давомида учта бронза (Рустам Тўлаганов (бокс), Ришод Собиров (Дзюдо), Эльмурат Тасмурадов (юнон-рум кураши) ва битта олтин (Ҳасанбой Дўстматов (бокс) медалларга эга бўлишди. Айни дамда Ўзбекистон терма жамоаси 35-ўринда бормоқда. ››› Батафсил.

 

Олимпиададан илк олтин медаль

Бугун Рио-Олимпиадасининг бокс бўйича мусобақасида биринчи финал баҳси ўтказилди. 14 август Ўзбекистон спорти тарихига кирадиган кун бўлди. ››› Батафсил.

 

“Пахтакор” хотираси

11 август кунида миллионлаб ўзбек футбол мухлисларининг қалби тўридан жой олиб, самоларда қолган “Пахтакор-79” йигитларини ёдга олмай иложимиз йўқ. ››› Батафсил.

 

Nexia III


Ўзбекистонда Nexia II автомобилларининг ишлаб чиқарилиши тўхтатилди. Ўзбекистон автосалонларида учинчи авлод Nexia сотила бошланди. ››› Батафсил.


Тошкент ва Бухоро ўртасида тезкор поезд

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Самарқанд-Бухоро ҳудудида тезкор электропоездлар ҳаракатини ташкиллаштириш лойиҳасини амалга ошириш ишларини тугаллайди. ››› Батафсил.

 

Англия премьер лигаси: Янги номлар ва янги мақсадлар

Ўтган йилнинг ёзида билдирилган прогнозлар ўзини оқламади. Кўпчилик  «Лестер»ни АПЛдан тушиб кетишини тахмин қилганди. Якунда Варди ва «тулкилар» жамоаси футболчилари шампанга чўмилиб чемпионликни нишонлашди.

Ўтган мавсумдан сабоқ чиқарган АПЛ грандлари янги мавсум арафасида трансферларга зўр беришди. Катта мақсадларга эга жамоалар камида 4 нафардан савияли футболчилар билан таркибларини тўлдиришди ва тўлдиришда давом этишмоқда. ››› Батафсил.


Ҳожиларга ажойиб совға

Саудия Арабистони ҳукумати ҳаж ва умра сафарини амалга оширмоқчи бўлган хорижликлар учун виза олиш нархини оширади, бироқ шу билан бирга, бу амалларни бажариш учун биринчи марта келаётган зиёратчиларнинг визани олишдаги харажатларини ўз зиммасига олади. Бу ҳақда Саудия Арабистони вазирлар маҳкамаси йиғилиши натижалари бўйича чиқарилган қарорда айтилган. ››› Батафсил.