АҚШнинг электрон автомобиллар ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси ўз сайтининг хитойча версиясидан "автопилот" сўзини олиб ташлади. Бу ҳақида Reuters хабари қилди. 

  Манбага кўра, энди Tesla Model S автомобиль ишлаб чиқарувчисининг хитой ресурсида "автоматик бошқарилувчи ёрдамчи" атамаси қўлланилмоқда. 
  Август ойи бошида автопилот режимидаги Tesla автомобилининг Хитойда биринчи марта ЙТҲга учрагани хабар қилинган. 

  Tesla компаниясининг расмий вакили агентликка маълум қилишича, сайтдаги атамаларнинг ўзгариши "доимий яхшилаш ишлари" доирасида рўй берган, шу жумладан бир тилдан бошқа тилга таржима билан боғлиқ ҳолатларда ҳам худди шундай. 

  Бундан ташқари, Tesla'да таъкидланишича, компания автомобилларидаги автопилот режими ҳайдовчига ёрдам беришга мўлжалланган бўлса-да, тўғри бошқариш учун жавобгарликни ўзидан соқит қилмайди. 

  Жорий йилнинг май ойида АҚШда яримавтоном Tesla машинаси иштирокида илк фожиали ЙТҲ рўй берди.