2016 йилнинг июль ойида “Ўзбекистонга ташриф буюриш учун 10 сабаб” китобининг тақдимоти бўлиб ўтгач, унга нисбатан қизиқиш ортди ва у халқаро даражага кўтарилди. Айни дамда жаҳон бўйлаб китоб севар инсонлар учун мазкур китобни “Донт Букс” (DauntBooks) китоб сотиш тармоғининг исталган дўконидан топиш имконияти пайдо бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 17 июнь куни Тошкентда «Ўзбекистонга ташриф буюриш учун 10 сабаб» коллекцион нашри тақдимоти бўлиб ўтган эди. Инглиз ва рус тилларидаги фотокитоб Dinara & Co. нашриёт компанияси томонидан Murad Buildings девелоперлик компанияси кўмагида тайёрланган бўлиб, мамлакатнинг сайёҳлик имкониятларига халқаро аудитория диққатини жалб қилишга қаратилган.

Бундан ташқари, Буюк Британиядаги Ўзбекистон элчихонасининг ёзги қабули доирасида "Ўзбекистонга ташриф буюриш учун 10 сабаб" китобининг тақдимоти бўлиб ўтган, унда 130 дан зиёд парламент аъзоси, идоралар ва бизнес-жамиятлари  вакиллари, маданият, санъат арбоблари, британиялик журналистлар иштирок этган эди.