Top Gear телешоусининг собиқ бошловчиси Жереми Кларксон сўнгги 12 ой мобайнида ўзи бошқариб кўрган энг яхши машиналар рўйхатини эълон қилди. Собиқ бошловчининг рейтинги The Sunday Times газетасида чоп этилди. 

«Агар автомобиль ҳар сафар унга ўтирганингизда сизнинг ҳиссиётларингизни жунбушга келтирмаса, унда бу машина шунчаки ҳаракатланиш воситаси холос. Ахир, бу борада автобусдан ҳам фойдаланса бўлади», — деб ёзган Кларксон ўз мақоласида.

Шундай қилиб, эътиборингизга Жереми Кларксон таснифи бўйича 10та энг яхши машина рўйхатини ҳавола этамиз:

1.  Alfa Romeo 4C
            Кларксон баҳоси — олти юлдуз

2.  Mazda MX-5 2.0 Sport Recaro
            Кларксон баҳоси — беш юлдуз

3.  Vauxhall Zafira Tourer 1.6 CDTi Tech Line
             Кларксон баҳоси — беш юлдуз 

4.  Mercedes-AMG GT S
            Кларксон баҳоси — тўрт юдуз

5.  Ford Focus RS
            Кларксон баҳоси — тўрт юлдуз

6.  Ford Mustang Fastback 5.0 V8 GT
            Кларксон баҳоси — тўрт юлдуз 

7.  Volvo XC90 D5 AWD
            Кларксон баҳоси — тўрт юлдуз 

8.  BMW M2
            Кларксон баҳоси — тўрт юлдуз 

9.  Ferrari 488 GTB
            Кларксон баҳоси — тўрт юлдуз 

10.  Lambroghini Aventador
            Кларксон баҳоси — тўрт юлдуз 

Жереми Кларксон 2015-йил март ойида Top Gear шоусидан четлаштирилган эди. Бунга, дастурнинг продюсерларидан бири билан келишолмай қолгани сабаб бўлганди. Можародан сўнг, Top Gear кўрсатувининг муаллифлик ҳуқуқига эга бўлган BBC телекомпанияси журналист билан шартномани узайтирмади.