Galaxy Note 7’нинг iPhone'га нисбатан асосий афзалликлари

Технология 19 Август 2016 11263

Бу икки қурилма ўзаро таққосланганда корея флагмани устун келади. Қандай қилиб, дейсизми? У ҳолда Galaxy Note 7’нинг iPhone фарқ қилувчи афзалликлари билан танишинг:

1. Galaxy Note 7да бир нигоҳ билан смартфон қулфини ечишга имкон берувчи камалак кўз сканери мавжуд.

2. Унинг экрани iPhone 6s Plus'никига нисбатан анча катта — корпус ҳажми эса кичик. Galaxy Note 7 қўлда ушлаш қулай, шунингдек, у чўнтакка осон жойлашади.

3. Samsung'нинг смартфонлар тўпламига S Pen стилуси ҳам қўшиб берилади, бу эса экранда расм чизиш ёки эслатмалар қолдиришга имкон беради.

4. Galaxy Note 7 корпуси сувга чидамли — у 30 дақиқа давомида сувда тура олади. Шунингдек, S Pen сувда ҳам ишлайди.

5. Смартфон симсиз зарядкани ҳам кўтара олади. 

6. Симсиздан ташқари, Galaxy Note 7 тезкор симли зарядлашни ҳам кўтара олади.

7. Корея ишлаб чиқарувчиларининг смартфонидаги орқа панелда юрак уриши датчиги жойлашган. 

8. Galaxy Note 7да шахсий фотосуратлар, ҳужжатлар ва айрим дастурларни сақлаш учун ҳимояланган папка мавжуд. Унга фақат кўзларни сканер қилиш орқали кириш мумкин.

9. Флагман эгаси видеоёзишмалардан осонгина GIF-анимация ярата олади.

10. Galaxy Note 7’да қулоқчинлар учун тешик мавжуд (маълум бўлишича, бу тешик iPhone 7’да бўлмайди). 

11. Янги Samsung қурилмаси эгалари виртуаль реалликнинг исталган контентига улана олади — флагман Oculus гарнитурасига мос келади. 

12. Galaxy Note 7 эгаси ўз хоҳишига кўра хотира ҳажмини катталаштира олади — смартфон 256 Гб сиғимли SD карталарни ҳам кўтара олади. 

13. Флагман смартфонлар учун мўлжалланган энг яхши камерага эга.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14340 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11517 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47003 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8374 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 295 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1582 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1803 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар